Фаластин элчиси: Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш учун самарали чоралар кўрилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКEНТ, 3 апрель. /«Дунё»" АА/. Жаҳон жамоатчилигини ташвишга солаётган COVID-19 инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича Ўзбекистонда самарали профилактик чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, бу борадаги ишлар аҳамияти ва натижалари ҳақида Фаластин Давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Таршахани «Дунё» АА мухбирига интервью берди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида COVID-19 инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ва эпидемияга қарши қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Аҳамиятли томони шундаки, мамлакат аҳолиси Республикада коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватламоқда.
Шу билан бирга, одамларга мавжуд ҳолатни тушунтириш содда, тушунарли тарзда олиб борилаётгани диққатга сазовор. Жамоатчилик коронавирус хавфидан хабардорлиги сабабли шахсий гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилмоқда. Ўзларини ва яқинларини ушбу инфекциядан ҳимоя қилиш мақсадида одамлар кўп тўпланадиган жойларга боришдан тийиляпти.
Болалар боғчалари, таълим муассасалари фаолияти, маданий ва спорт тадбирлари вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, жамоат транспортилари, халқаро ҳаво, темир йўл алоқаларини чеклаш каби муҳим чораларнинг қабул қилингани халқ саломатлиги ва фаровонлиги барча нарсадан муҳимлигини намоён қилади.
Аҳолининг кунлик эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида эса деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар ўз фаолиятини доимий тартибда давом эттирмоқда.
Кўчаларда шахсий ҳимоя воситаларисиз (ниқоблар) ҳаракатланиш тақиқланди. Давлат хорижда қолган фуқароларини чартер рейслар орқали олиб келишни йўлга қўйди. Чет элдан қайтган шахслар эса давлат ҳисобидан 14 кунлик карантинда сақланмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда дипломатик корпус вакилларининг мамлакатдаги вазиятдан хабардор бўлиб туриши, улар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур ёрдам кўрсатилаётгани учун миннатдорлик билдираман.