Фарғона ва Боткен ҳудудлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Боткен вилояти губернатори Алишер Абдураҳмонов бошчилигида икки мамлакат чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармалари бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон Республикаси ҳукумати аъзолари иштирокида амалий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати манбасига асосланиб.
Қайд этилишича, учрашув Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти раҳбарияти ташаббуси билан ташкил қилинган.
Мулоқотда Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслиги, бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини таъкидлади.
Музокаралар чоғида ҳар икки томон вакиллари яқинда бўлиб ўтган Сўх туманидаги кўнгилсизликлар Ўзбекистон билан Қирғизистон, Фарғона билан Боткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асло путур етказмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, томонлар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашиб, қатор келишувларга эришди.
UzA