Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда унинг инвестиция, саноат ва экспорт салоҳияти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ ушбу ҳудудга жўнаб кетди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ кеча Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бугунги ҳолатини ўрганиш ҳамда унинг инвестиция, саноат ва экспорт салоҳиятидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун ушбу ҳудудга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, сафар давомида ишчи гуруҳ аъзолари қатор ишлаб чиқариш объектларида бўлишиб, технологик жараён билан танишди ва лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг ҳудуддаги фаолиятини кенгайтириш, қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспортга етказиб бериш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Вилоятнинг иқтисодий салоҳияти қатор соҳаларда ишга солинмай қолаётгани, шу боис туман ва маҳаллалар кесимида устувор тармоқларда саноатни ривожлантириш учун мавжуд захира ва имкониятларни ўрганиш ҳамда қўшилган қиймат занжирларини яратиш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Инвестицияларни жалб қилиш ҳамда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувларда тадбиркорлар ишлаб чиқариш фаолиятини олиб бориш жараёнида дуч келаётган муаммоларни кўтариб чиқдилар. Билдирилган барча масалалар атрофлича ўрганилди, уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди ва масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
«Дунё» АА