Фарғонада Ўзбекистон раислигида ШҲТ МККнинг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон раислигида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (ШҲТ МКК)нинг навбатдаги йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, гибрид шаклда ўтаётган тадбирнинг очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов иштирок этди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар вакиллари Ташкилотнинг Давлат раҳбарлари кенгаши ва бошқа низом органларининг бўлажак мажлисларига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Миллий координаторлар ишни тадбир кун тартибини тасдиқлаш билан бошлашди. Тадбир давомида ШҲТнинг Самарқанддаги Саммитида қабул қилиниши кутилаётган ҳужжатлар кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Миллий координаторларни Фарғонанинг ахборот технологиялари соҳасидаги муваффақиятлари ва туризм салоҳияти билан яқиндан таништириш ҳам режалаштирилган.
ШҲТ МКК йиғилиши 28 апрелга қадар давом этади.
Дунё АА