"Fars News" АА: Ўзбекистон вакили Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолиги учун кечган сайловларда энг кўп овоз тўплади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Эроннинг оммабоп "Fars News" ахборот агентлиги "Ўзбекистон вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди" сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар бермоқда "Дунё" AA мухбири.
Мазкур мақолада қайд этилишича, БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида 2025-2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига Ўзбекистон вакили Акмал Саидов аъзо мамлакатлар орасида энг кўп овоз тўплаб сайланган.
"Унинг сайловдаги ҳал қилувчи ғалабаси Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самараси кенг эътироф этилганининг ёрқин ифодасидир. Ушбу асосий органга Ўзбекистон вакилининг сайланиши, авваламбор, мамлакат президенти томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро тузилмалар билан конструктив мулоқот ўрнатиш бўйича ишлаб чиқилган прагматик ташқи сиёсат стратегиясининг натижасидир" – дейилади материалда.
Таъкидланишича, Инсон ҳуқуқлари қўмитаси БМТнинг мустақил экспертлардан иборат органи бўлиб, аъзо давлатлар томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилишини мониторинг қилади.
"Ушбу пактга 173 та давлат аъзо. Ўзбекистон ушбу халқаро ҳужжатга 1995 йилда қўшилган. Қўмита фаолияти инсоннинг барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлашга қаратилган", – деб ёзган агентлик .