Финляндия Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондининг янги ҳомийсига айланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Финляндия Республикаси Ўзбекистонда Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондининг (ИХКТФ) янги ҳомийсига айланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси маълумотига таяниб.
Жорий йил 29 май куни Финляндия ҳукумати ва ИХКТФнинг Нью-Йоркдаги офиси Финляндия Траст фондига 1 миллион евро миқдорида маблағ ўтказиши ҳақидаги битимни имзолади.
Ушбу маблағни ажратиш тўғрисидаги қарор Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто томонидан 2019 йил ноябрь ойида Брюсселда бўлиб ўтган “Ўзбекистон – ЕИ” ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида эълон қилинган эди.
Мазкур молиявий кўмак инсон хавфсизлиги концепцияси тамойиллари асосида ўзаро боғлиқ муаммоларнинг қуйидаги олтита кластерини ҳал қилишга йўналтирилади:
— Экологик хавфсизлик;
— Иқтисодий хавфсизлик;
— Озиқ-овқат хавфсизлиги;
— Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хавфсизлик;
— Ижтимоий хавфсизлик;
— Донорлик ёрдами самарадорлиги.
Финляндиянинг молиявий кўмаги Фонднинг мавқеини мустаҳкамлайди ҳамда Орол денгизи инқирозининг мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли соғлиги ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётга салбий таъсири оқибатларини бартараф этишда муҳим омилга айланади.
UzA