Финляндия Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистонга фаол ёрдам кўрсатишда давом этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этиш доирасида кеча Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни жадаллаштириш бўйича амалий чоралар кўришга тайёр эканликларини билдирди. Инновациялар, таълим, озиқ-овқат ва фармацевтика саноати, АКТ, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Владимир Норов Ўзбекистон Финляндия компанияларининг илғор технологияларини миллий иқтисодиётга жалб этишдан манфаатдорлигини билдирди.
Музокаларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Пекка Хаависто қайд этганидек, Финляндия Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилашда БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик жамғармаси орқали Ўзбекистонга фаол ёрдам кўрсатишда давом этишга тайёр.
Таълим ва маданият соҳаларидаги алоқалар ижобий суръатларда ўсаётгани қайд этилди. Жорий йил сентябр ойида Тошкент шаҳрида Нордик халқаро университетининг очилиши Ўзбекистонда Финляндия таълим тизимини ўрганиш ва жорий этишга, кадрлар тайёрлашга ёрдам беришга хизмат қилиши эътироф этилди.
«Дунё» АА