Финляндиялик экстремал югурувчи Юкка Вилянен иштирокида Ўзбекистон чўлларида мусобақа ўтказилади

Ўзбекистон туризм ва спорт, ташқи ишлар вазирликлари раҳбарияти ҳамда Финляндиянинг Ўзбекистондаги (қароргоҳи - Хельсинки шаҳрида) элчиси Мария Лиивала ўртасида видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда « Дунё » АА мухбири.

Тадбирда Финляндияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этиш, мамлакатимизнинг турфа табиати ва бой маданий мероси ҳақида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Финляндиялик экстремал югурувчи Юкка Вилянен ва бошқа спортчилар иштирокида Ўзбекистон чўлларида югуриш мусобақаларини ўтказиш хусусида ҳам фикр алмашилди.

Томонлар мазкур тадбирни 2022 йил апрель ойида ташкил этиш ва унинг доирасида Финляндия ишбилармон доиралари вакиллари делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини амалга оширишга келишиб олди.

« Дунё » АА.