Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ФОА кўмагида Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг виртуал форматдаги норасмий тўртинчи учрашуви ўтказилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ФОА кўмагида Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг виртуал форматдаги норасмий тўртинчи учрашуви ўтказилди

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг виртуал шаклдаги навбатдаги норасмий тўртинчи учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда ФАО бош директори ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили В.Рахманин, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлари ҳамда Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, Евроосиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирок этди.

Анжуманда томонлар Марказий Осиё қишлоқ хўжалигида кичик хўжаликларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларга чидамлилиги ва барқарорлигини ошириш юзасидан фикр алмашди.

В.Рахманин ушбу мулоқот БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 26-конференцияси билан бир вақтда ўтказилаётгани билан аҳамиятли эканини таъкидлади.

Иқлим ўзгаришига мослашиш жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити якунлари ва ФАОнинг
2022-2031 йилларга мўлжалланган стратегияси диққат марказида эканлиги қайд этилди.

Иштирокчилар Марказий Осиё минтақасининг ўзига хос кескин ва қуруқ об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда, иқлим ўзгариши таъсири остида қишлоқ хўжалигида янада жиддий хатар ва синовлар юзага келиши ҳамда бунга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарурлиги тўғрисида якдил фикр билдирди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев иштирокчиларни мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида иқлим ўзгаришига қаратилган мақсадли чоралар ва ислоҳотлар билан таништирди.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида пахта экин майдонлари қисқартирилмоқда, сув тежовчи технологиялар жадал жорий этиляпти, - деди Жамшид Хўжаев. - Бундан ташқари органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, билим ва инновациялар марказлари ташкил этиш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга давлат томнидан имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. Иқлим ўзгаришининг агросаноат тизимига таъсири бўйича комплекс ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган ФАО шафелигида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг йиғилишини ўтказиш минтақа қишлоқ хўжалигида мавжуд хатарларни енгиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнашини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон вакили, шунингдек, қишлоқ хўжалигида агроэкологияни оммалаштириш бўйича ФАО минтақавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш таклифларини илгари сурди ҳамда кичик ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш мақсадида кооперативлар ташкил этиш ва илғор тажрибаларни жорий этиш масалаларига эътибор қаратиш лозимлигини билдирди.

«Дунё» АА