Франция пойтахтида Ўзбекистон туризм форуми бўлиб ўтади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Шу йил 10 март куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Ўзбекистон туризм форуми ташкил этилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ва Франциянинг етакчи туроператорлари ҳамда агентликлари билан B2B учрашувлари бўлиб ўтади.
Форум ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва янги ҳамкорликлар ўрнатиш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик маҳсулотлари ва йўналишларини халқаро миқёсда тарғиб қилиш, шартномалар ва битимлар имзолаш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ноёб имкониятлар яратади.
Шунингдек, Франция ва Европа мамлакатлари сайёҳлик бозорида Ўзбекистоннинг замонавий сайёҳлик имкониятлари, бой маданий мероси, табиий гўзалликларини тарғиб қилишда муҳим қадам бўлади.