Францияда бўлиб ўтган Халқаро мусиқа фестивали доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатия ваколатхоналари фаолиятида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўз-ўзидан аёнки, бундан кўзланган асосий мақсадлардан бири ватандошларимиз салоҳиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга, давлатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга жалб қилиш иборатдир.
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ҳамда Францияда истиқомат қилаётган тадбиркор ватандошларимиз - Фотима ва Зуҳра Исламовалар ҳамкорлигида Париж шаҳридаги ўзбек таомлари ресторанида “Халқаро мусиқа фестивали” доирасида Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳиятига бағишланган очиқ эшиклар куни уюштирилди.
1982 йилдан буён ўтказиладиган ушбу анъанавий Халқаро мусиқа фестивали дунёнинг юзлаб шаҳарларида, шу жумладан, Францияда ҳам нишонланади.
Очиқ эшиклар куни чоғида Франция жамоатчилиги вакилларига ва ўзбекистонлик ватандошларимизга Самарқанд - Ипак йўли маркази, Боқий шаҳар ва у ерда сайёҳлар учун яратилган замонавий қулайликлар, мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги барча зарур маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир давомида мамлакатимиз халқининг урф-одат ва анъаналари, маданияти ва қадриятлари ҳақида фикр юритилгани баробарида иштирокчилар ўзбек миллий ошхонаси неъматларидан ҳам баҳраманд бўлишди.
Тадбир доирасида ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, ҳусусан, ганчкорлик, зардўзлик буюмлари тимсолида ўзбек халқ амалий санъати кўргазмаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги кўҳна қадамжолар ва янги сайёҳлик инфратузилмаси ҳақида ҳикоя қиладиган виде лавҳалар ҳам намойиш этилди.
Маросим иштирокчилари ушбу тадбирнинг ўтказилиши Франциядан Ўзбекистонга борадиган сайёҳлар сонини ошириш ва икки мамлакат ўртасидаги маданий ришталарни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини айтишди.
Жумладан, ушбу тадбир қатнашчиси Ольга Шмидт Ўзбекистон туризм индустриясида катта салоҳият мавжуд эканлиги, ҳозирги кунларда бу соҳада кенг қамровли шароитлар яратилаётгани, хусусан, замонавий меҳмонхоналар, аэропортлар франциялик сайёҳлар ҳамда йирик туристик компаниялар эътиборини тортаётганини маълум қилди.
“Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳри, ҳар қарич замини катта тарихига эга. Бундай кўҳна тарих билан яқиндан танишиш биз каби чет элликларга ўзгача завқ бағишлайди. Оҳанграбо кўй ва қўшиқлари, ранг-баранг ва мафтункор гўшалари, бетакрор миллий таомлари борган сари дунёда машҳурлик касб этмоқда”, деди у.
15 йилдан бери Францияда истиқомат қилишаётган ватандошларимиз Фотима ва Зуҳра Исламовалар Париж шаҳрида ресторан бизнеси соҳасида фаолият юритиб келаётганларини маълум қилишди.
Халқаро мусиқа фестивали доирасида ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намойиш этиш нуқтаи назаридан Франция жамоатчилигида катта таассурот қолдирди.
ПАРИЖ, 26 июнь. /«Дунё» АА/.