Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Францияда Орол денгизи муаммоларига қизиқиш ортмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Францияда Орол денгизи муаммоларига қизиқиш ортмоқда

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси ва Франция амалий геосиёсий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда “Орол денгизи: экологик инқироз ва ўзбек дипломатиясининг сафарбарлиги” мавзуида онлайн “давра суҳбати”ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Франция ва Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот доиралари ва экологик ташкилотларининг 80 дан ортиқ вакили ҳамда Франция олий ўқув юртлари талабалари қатнашди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Жусупбек Казбеков, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев ва Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг агентлиги раҳбари Вадим Соколов онлайн-анжуман қатнашчиларига Оролбўйи минтақасининг бугунги экологик ҳолати ва Ўзбекистон томонидан Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини камайтириш бўйича халқаро ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Жумладан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, Орол денгизининг қуриган тубини саксовулзорга айлантириш бўйича халқаро ва донор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон раҳбариятининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондини ташкил этиш, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциясини қабул қилишга оид ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу муҳим ҳужжат қабул қилинган кун Халқаро экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва тиклаш куни бўлиши урғуланди.

Ўзбекистонда 2020-2030 йилларга мўлжалланган сув хўжалигини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция ҳам Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув инфратузилмасини такомиллаштириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилгани таъкидланди.

Онлайн-тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар мавзуга доир барча ахборотни Франция кенг жамоатчилиги орасида тарқатишга, шунингдек, Оролбўйи минтақаси муаммоларини юмшатишга қаратилган турли лойиҳа ва дастурларда фаол иштирок этиш, шу орқали дунё ҳамжамияти эътиборини ушбу долзарб масалага жалб қилишга тайёр эканини билдирди.

Минтақавий ҳамкорлик, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, шунингдек, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга оид маълумотлар ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Франция олий ўқув юртлари талабалари Ўзбекистон билан Оролбўйи минтақаси ёшлари билан илмий-маданий алмашувлар доирасида ҳамкорлик қилишга, тегишли ўқув дастурлари тайёрлаш ва сувни тежайдиган илғор технологияларни кенг жорий этишда ўз билим ва кўникмаларини сафарбар этишга тайёр эканлигини билдирди.

Катта Париж клуби раиси Николас Бусcо Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” дастури концепциясини қабул қилиш режасини қўллаб-қувватлаб, у раҳбарлик қилаётган ташкилот ушбу дастурни бажариш бўйича тегишли “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фаол иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

Онлайн-форум якунида Орол денгизи қуришининг Оролбўйи минтақасига салбий таъсирини камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

/«Дунё» АА/.