Франциядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг божхона маъмуриятчилиги бўйича экспертлар даражасида маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақидаги таклифи ўз вақтида илгари сурилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БМТнинг Париждаги Университетлараро қўмитаси раиси Эрик Гишон «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши 30-йиғилишидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббусларни юқори баҳолади:
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратиш устида иш олиб борилаётганини таъкидлади. Шу ўринда Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий инвестицияларни рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган самарали иқтисодий ислоҳотлар ва чора-тадбирлар, қулай ва очиқ ишбилармонлик муҳити учун яратилган шарт-шароитларни алоҳида таъкидлаш лозим.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда божхона ва солиқ соҳасида ҳам тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса, шубҳасиз, Ўзбекистон билан қўшни давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳадаги муносабатларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Давлатингиз раҳбарининг божхона маъмуриятчилиги бўйича экспертлар даражасида маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлиги ҳақидаги таклифи ўз вақтида илгари сурилди. Чунки бу хорижий инвестицияларни жалб этишга ижобий таъсир кўрсатади.
ПАРИЖ, 26 май. /«Дунё» АА/.