Франциядан муносабат: Ўзбекистоннинг барча ташаббуслари Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Франциянинг «Causeur» («суҳбатдош») нашри муҳаррири Жиль Микаели Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясининг олий даражадаги умумий сиёсий муҳокамасидаги нутқи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Ўзбекистон Президентининг нутқи менда катта таассурот қолдирди. Барча ташаббуслар Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган.
Марказий Осиё минтақасида, хусусан, Афғонистондаги инқирозни ҳал этишда Ўзбекистоннинг ролини яхши биламиз ва юқори баҳолаймиз. Афғонистон бўйича ташаббуслар халқаро ҳамжамиятга мурожаатнома бўлиб, узоқ йиллар давомида азоб-уқубат чекиб келаётган афғон халқи учун муҳим аҳамиятга эга.
Марказий Осиёни обод ва барқарор ривожланаётган минтақага айлантириш йўлида амалга оширилаётган барча ишларда муваффақиятлар тилайман.
/«Дунё» АА/.