Фуқароларни хорижда қонуний ишга жойлаштириш масаласи қуйи палата мажлисида кўриб чиқилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги масала муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қуйи палата маълумотларига кўра, мажлисда ушбу саволга Бандлик ва меҳнат вазирлиги томонидан йўлланган парламент сўровига жавоби кўриб чиқилди.
Парламент сўровига жавобда қайд этилганидек, сўнгги тўрт йил ичида ташқи меҳнат миграцияси масаласини тартибга солишга қаратилган тизимли ислоҳотлар мазкур соҳадаги кўплаб муаммоларни бартараф қилиш ва фуқаролар учун зарур қулайликлар яратиш имконини бермоқда. Шунингдек, Ўзбекистондан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши мустаҳкамлаб қўйилди.
Вазирлик тақдим қилган маълумотларга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик) хорижий давлатларнинг салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик натижасида 65 мингта бўш иш ўрни аниқланди. Хориждаги мавжуд иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар вазирлик ва Агентликнинг расмий ахборот манбаларида ва «lаbor-migrаtiоn» дастурий мажмуасида ёритиб борилмоқда.
Хорижий иш берувчилар билан фуқароларни ташкилий танлов асосида вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш бўйича Россия, Қозоғистон, БАА, Чехиянинг қатор иш берувчи корхоналари билан ҳамкорлик келишув шартномалари имзоланган. Шунингдек, «Ишга марҳамат» мономарказида Москва шаҳри Кўп тармоқли миграция маркази филиалининг очилиши, Германиянинг «GfM GmbH & Со, KG» ва «HR ARENA GmЬН» ҳамда Канададаги «Sobirovs Law Firm» компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Натижада, 2021 йилнинг 1-чорагида 9 минг 465 нафар фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга эришилди.
Депутатлар вазирликнинг мазкур соҳадаги фаолиятини амалга оширишда мавжуд имкониятлардан янада кенгроқ фойдаланиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш зарурлигини қайд этди.
«Дунё» АА