Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) жорий йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Турнирга аризалар қабул қилиш 15 августга қадар давом этади.
Жаҳон чемпионатида ишлашни хоҳловчи ОАВ вакиллари FIFA расмий сайти — media.fifa.com’нинг медиа бўлимида рўйхатдан ўтишлари керак. Жаҳон чемпионати чипталари эгаларини тасдиқлаш ва аккредитациядан ўтказиш FIFAнинг медиа бўлими томонидан амалга оширилади.
Ариза беришни хоҳловчи ОАВ ходимлари fifa.com расмий веб-сайтида ўз фаолият соҳалари бўйича ОАВ қоидалари билан танишишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни қадимий Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлажак жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган эди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия жамоалари билан "А" квартетидан жой олди. Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви 14 сентябрь куни Ўзбекистон ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.