Гендер тенгликни таъминлаш бўйича Миллий комиссия ва ЮНФПА ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси ваколатхонаси (ЮНФПА) раҳбари Ю Ю билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашув давомида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорлик ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Гендер тенгликни таъминлаш бўйича Миллий комиссия ва ЮНФПА ўртасида Гендер зўравонликка барҳам бериш стандарт операцион тартиб-таомилларини кенгайтиришга доир Ҳаракатлар режасини ўрганиш ва амалга оширишни давом эттириш юзасидан ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг фойдаланилмаган салоҳиятига урғу берди, тегишли йўналишларда аниқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.
Хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, гендер зўравонликка барҳам бериш бўйича иш режаси кўриб чиқилди.
ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ю Ю Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади ва гендер тенгликка эришиш бўйича вазифаларни бажаришга тайёрлигини билдирди.
/«Дунё» АА/.