Гендер тенгликни таъминлашда Ўзбекистон тажрибаси хорижий мамлакат парламентлари вакилларига тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 20 июль. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқ (ПИ) вице-президенти, ПИ ижроия қўмитаси аъзоси Акмал Саидов кеча Парламентлараро Иттифоқнинг Гендер ҳамкорлик бўйича гуруҳи томонидан Нигерияда ташкил этилган видеоконференция шаклидаги вебинарда иштирок этди.
Паламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мазкур тадбирнинг кун тартибида давлат бошқаруви органлари ҳамда бевосита парламент фаолиятида аёлларнинг ўрни ва нуфузини ошириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Акмал Саидов ушбу йўналишда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан «Гендер тенгликни таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги маърузаси билан хорижий мамлакат парламентлари вакилларини таништирди.
Унда мамлакатимизда гендер тенглик масалалари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада бошқарув соҳасидаги аёллар сонининг ортиши, сўнгги кунларда Конституциявий ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли амалий чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.
Вебинар давомида иштирокчилар мазкур йўналишда миллий қонунчиликда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ҳақида ўзаро фикр алмашиб, халқаро ҳамжамиятда мамлакатларнинг турли соҳаларда гендер тенгликни таъминлаш масаласи юзасидан истиқболдаги парламентлараро платформаларда ўзаро тажриба алмашишга келишиб олди.
«Дунё» АА