Германия, Швеция, Швейцария ва Чехиядаги ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида фаол қатнашишга даъват этилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш жараёнида мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан ушбу давлат ҳудудида бўлиб турган ватандошларимиз билан яқин алоқа ўрнатилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ва Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси биноларида сайлов участкалари ташкил қилинди. Сайлов жараёнини юқори савияда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дипломатия миссияси консуллик бўлими маълумотига кўра, консуллик рўйхатида 4,5 мингга яқин мамлакатимиз фуқароси қайд этилган. Уларнинг аксарияти Германия ҳудудида истиқомат қилади.
Шу билан бирга, консуллик округига қарашли Швеция, Чехия ва Швейцарияда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз ҳам ушбу сайловда қатнашишга қизиқиш билдирмоқда.
Элчихона томонидан хориждаги фуқароларимиз билан ўтказилаётган учрашувлар чоғида улар сайлов жараёнида фаол иштирок этишга даъват этилмоқда.
Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатия ва консуллик муассасаларининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мамлакат оммавий ахборот воситаларида Президент сайлови ҳақидаги ахборот ва маълумотлар атрофлича ёритилмоқда.
/“Дунё” АА/.