Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Германия жамоатчилиги: "Ўзбекистонда COVID-19 нинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда"

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Германия жамоатчилиги: "Ўзбекистонда COVID-19 нинг иқтисодиётга таъсирини юмшатиш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда"

Коронавирус пандемияси дунё учун катта синовга айланди. Инфекция оммавий тарқалишининг олдини олиш учун дунё давлатлари қатор соҳалар ва йўналишларда чекловлар жорий қилишга мажбур бўлди. Бу бир томондан инфекция кенг тарқалишига чек қўйишга ёрдам берди, бошқа томондан глобал таъминот занжирининг узилишига олиб келди. Айни шароитда халқаро ҳамжамият карантин тадбирларининг иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишга таъсирини юмшатиш чораларини излашга интилмоқда.

“Дунё” ахборот агентлиги мухбири Германия эксперт ва таҳлил доиралари вакиллари ва журналистлар билан суҳбатда Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусининг иқтисодий оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

Томас ГЛАУБЕН, Лейбниц номидаги иқтисодий ўтиш босқичи давлатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти директори:

– Ҳозирги кунда пандемиянинг катта иқтисодий оқибатлари кўзга ташланмоқда ва дунё давлатлари унинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Албатта, биз кўрилаётган чора-тадбирларнинг муқаррарлигини ва зарурлигини тушунамиз, аммо ҳозирги шароитда жаҳонда юзага келган иқтисодий вазиятдан келиб чиқиш зарур.

Шунга қарамай, менинг фикримча, инқироз даврида Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилган чоралар чуқур ўйланган ва самарали бўлди. Мамлакатда санитария-эпидемиология фаровонлик таъминланиб, иш ўринлари сақлаб қолинди.

Шу боис Ўзбекистон иқтисодий барқарорликни сақлаб қолди ва илгари қабул қилинган иқтисодий дастурлар, кенг кўламли ислоҳотларни фаол равишда давом эттирди. Энг кўп зарар кўрган ва пандемиянинг салбий таъсирини ҳис қилишда давом этаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг тикланишини тезлаштириш учун солиқ имтиёзлари, шунингдек, компаниялар учун кредитлар тақдим этилмоқда.

Германияда ҳам шунга ўхшаш чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, шифохоналарда механик шамоллатиш мосламалари ва бошқа муҳим қурилмаларни сотиб олишни молиялаштириш учун субсидиялар ажратилиб, кичик корхоналар ликвидлигини таъминлаш учун қўллаб-қувватланмоқда. Кам таъминланган оилаларга ёрдам бериляпти.

Умуман олганда, вазият ёмонлашганда, бир-биримиздан ўрганишимиз мумкин бўлган ва ўз самарадорлигини исботлаган, ижобий таъсир кўрсата оладиган чоралар бор.

Гюнтарам КАЙЗЕР, “Public Diplomacy Initiativkreis e.V.” ташкилоти раиси, “Keiser communication GmbH” компанияси ижрочи директори:

– Коронавирус пандемияси бизнинг умумий дунёмиз қанчалик мўрт эканини ва бир-биримизга қанчалик боғлиқ эканимизни аниқ кўрсатиб берди. Гарчи Германияда ўлим даражаси нисбатан паст бўлса-да, пандемиянинг тугаши ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Биз янги дунё шароитига мослашишимиз керак. Пандемия шароитида яшашни ва ишлашни ўрганишимиз зарур. Боиси касалликка қарши эмлаш ёки коронавирусни даволаш бўйича аниқ даво чоралари топилмаган.

Бироқ, Германия ҳукумати ва маҳаллий ҳокимият томонидан кўрилган чоралар туфайли коронавируснинг тарқалиши камайди, умид қиламизки, яқин орада биз бу муаммони бартараф этамиз.

Бироқ, энди саноат ва аҳолининг фаровонлигига катта таъсир кўрсатган иқтисодий оқибатлар ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Жаҳон банкининг дастлабки ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда дунё ялпи ички маҳсулоти 5,2 фоизга, Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулоти эса 9,1 фоизга пасайиши мумкин.

Мен Ўзбекистонда ўз вақтида самарали чоралар кўрилганини биламан, бунинг натижасида коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш ва иқтисодий барқарорликни сақлаш имкони яратилди. Сўнгги янгиликларга мурожаат қиладиган бўлсак, дунёнинг бошқа давлатлари билан таққослаганда мамлакатингизда касалланиш даражаси қуйи даражада эканини кўриш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиётига таъсирини юмшатиш бўйича фаол чоралар кўрилаётганини таъкидлаш ўринли. Ушбу қийин даврда тадбиркорларга, шу жумладан туризм ва меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчиларга алоҳида эътибор ва кўмак кўрсатилмоқда. Уларга солиқ имтиёзлари, давлат бюджетидан субсидиялар бериляпти.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ушбу қийин пайтларда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорлар ва кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш керак, чунки бу жиддий оқибатларсиз вазиятдан чиқишнинг ягона йўлидир.

Ишончим комилки, Ўзбекистон халқи йўлдаги барча тўсиқларни мардонавор енгиб, ўз мамлакатининг гуллаб-яшнаши ва барқарор ривожланишига эришади.

UzA