Германияда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича ишлар муҳим паллага кирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Берлиндаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилишига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва элчихона округи ҳудудида яшаётган ватандошларнинг ушбу муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилган ишлар изчил амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жумладан, ватандошларни Президент сайлови кампаниясининг бориши билан таништириш мақсадида давра суҳбатлари, семинарлар ва қатор тадбирлар уюштирилмоқда.
Германия минтақалари ва элчихона округига кирадиган давлатлар мутасаддилари билан овоз бериш нуқталарини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди ва муддатидан олдин овоз бериш нуқталари жойлашадиган манзиллар белгиланди, сайловчилар учун зарур барча имкониятлар яратилгани баробарида номзодлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди.
Хусусан, Швецияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ZOOM тармоғи орқали онлайн-мулоқот ўтказилди. Унда ватандошларимизнинг Президент сайловида қатнашишини таъминлаш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Швеция ҳудудида жорий йил 16 октябрь куни муддатдан олдин овоз бериш жараёни ўтказилиши онлайн-мулоқот иштирокчиларига маълум қилинди.
Бундан ташқари, элчихона ходимлари Чехиянинг Прага шаҳрида фаолият юритаётган «Ўзбегим» туристик-маданий жамияти кенгаши раиси Жонибек Тоиров ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Чехиядаги мувофиқлаштирувчиси Сардор Солиев билан учрашув ўтказди. Тадбирда сайловолди тарғибот ишларини жадаллаштириш, сайловчиларни сайловда қатнашиши учун барча шароитларни яратишга келишиб олинди.
Шунингдек, сайловга тайёргарлик доирасида Германиянинг Берлин шаҳрида фаолит юритаётган «Ниҳол» илмий-маданий жамияти аъзолари ва бир гуруҳ ватандошлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда сайловда қатнашиш тартиб-қоидалари ҳақидаги маълумотлар етказилди. Сайловчиларга saylov.mfa.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш тартиби тушунтирилди.
Элчихона томонидан Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ва унда иштирок этадиган ватандошлар хабардорлиги оширишга йўналтирилган ишлар давом эттирилмоқда.
/«Дунё» АА/.