Германиядан муносабат: Парижга амалга оширилган тарихий давлат ташрифи Ўзбекистоннинг стратегик шерик сифатидаги ролини мустаҳкамлайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мерзебург амалий фанлар университети ҳузуридаги давлат коллежи директори, профессор Минг Ченг (Германия) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-13 март кунлари Францияга буюрган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Ташриф натижалари Ўзбекистоннинг истиқболли ташқи сиёсатига аниқ ишора берди. Ўзбекистон Президенти Франция раҳбари билан самаралари музокаралар ўтказди. Бу нафақат Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатларни изчил мустаҳкамлаш, балки Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг янги истиқболларини ҳам очиб беради.
Франция пойтахтига уч кунлик ташриф чоғида асосий масалалар кун тартибидан ўрин олди. Президент Шавкат Мирзиёев Президент Эммануэль Макрон томонидан тантанали равишда қабул қилинди. Ушбу тарихий мулоқотдан ташқари, иқтисодиёт ва маданият муассасаларининг етакчи вакиллари билан учрашувларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан бўлиб ўтган суҳбат ташрифнинг муҳим воқеаси бўлди. Мазкур учрашувда жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг бой маданий меросини замонавий тараққиёт билан уйғунлаштириш ва маданиятлараро алмашинувни янада ривожлантиришга интилишини таъкидлайди.
Давлатингиз раҳбари мазкур ташрифи билан Ўзбекистон халқаро дипломатиянинг замонавий, жадал ва келажакка интилаётган муҳим иштирокчиси сифатида мустаҳкам ўрин олганини яққол намоён этди. Париждаги қизғин музокаралар иқтисодий ва инвестициявий шерикликдан тортиб, қайта тикланувчи энергия ва замонавий инфратузилма бўйича қўшма лойиҳаларгача бўлган икки томонлама келишувларни қамраб олди.
Франция ва ЕИ учун ушбу мулоқот муҳим сигналдир. Ўзбекистон билан муносабатлар тобора стратегик тус олмоқда. Глобал муаммолар ва барқарор ечимларга бўлган эҳтиёж ортиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик Европада иқтисодий ўсишни, технологик инновацияларни ва маданий алмашинувни янада ривожлантиришнинг муҳим элементи ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёев узоқни кўра олиш қобилияти ва қатъияти билан халқаро ҳамкорликнинг янги даврига асос солди. Унинг аниқ мақсадларга йўналтирилган ҳаракатлари Ўзбекистон XXI аср таҳдидларига қарши туришга ва глобал мулоқотда ишончли шерик сифатида ҳаракат қилишга тайёр эканини кўрсатади. Ушбу давлат ташрифи натижалари икки томонлама муносабатларни барқарор чуқурлаштиришга хизмат қилиши, ҳар икки томоннинг иқтисодий ва маданий тараққиётига янги суръат бағишлаши шубҳасиз.