Германиядан муносабат:Ўзбекистон фуқаролари Конституцияни ислоҳ қилиш учун овоз беришди, чунки улар янгиланаётган Асосий қонунда фуқаролик ҳуқуқлари марказий ўрин тутишини билишарди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Гессен федерал ери Давлат канцеляриясининг Европа ишлари ва халқаро ҳамкорлик департаменти собиқ раҳбари Михаэль Борхманн Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқига муносабат билдирар экан, “Дунё” ахборот агентлиги билан қуйидаги фикрларини ўртоқлашди:
Президент Шавкат Мирзиёев яқинда Германияга ташриф буюрганида, бир янгиликлар портали шундай деб ёзди: «У Германияга ўзи билан Янги Ўзбекистонни олиб келди, мамлакат раҳбарининг Германияга ташрифи конституциявий референдумдан сўнг бўлиб ўтди».
Дарҳақиқат, жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон фуқаролари Конституцияни ислоҳ қилиш учун овоз беришди ва уларнинг 90 фоизидан ортиғи «Ҳа», деб овоз беришди. Чунки улар фуқаролик ҳуқуқлари янгиланаётган Асосий қонунда марказий ўрин тутишини, тенглик мустаҳкамланиши, ҳибсга олинганларнинг ҳуқуқлари кенгайтирилиши ва ўлим жазосининг бекор қилинишини билишар эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 май куни Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашуви Ўзбекистон учун ҳақиқатан ҳам муҳим воқеа бўлди. У ўз нутқида мамлакатнинг янгиланган Конституцияси аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳисобга олишини асосли равишда таъкидлади. «Конституциямиз лойиҳасини муҳокама қилишдан бошлаб то уни қабул қилгунча бўлган даврда ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида миллионлаб юртдошларимиз фаол ва муносиб иштирок этдилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», деди давлат раҳбари.
Шундай хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон Президенти ўз мамлакати ва ўзбек халқининг муваффақият сари етаклайдиган йўлни давом эттирмоқда.
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 12 мая. /“Дунё” АА/.