Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Германиядан муносабат: Ўзбекистон пахтачилик соҳасини муваффақиятли ислоҳ қилмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Германиядан муносабат: Ўзбекистон пахтачилик соҳасини муваффақиятли ислоҳ қилмоқда

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига мамлакатимизда пахтачилик тармоғи муваффақиятли ислоҳ қилинаётганига доир ахборотни жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) 2020 йилги пахта йиғим-терими тўғрисидаги ҳисоботида Ўзбекистон пахтани йиғиб-теришда болалар меҳнатидан бутунлай воз кечгани ва мажбурий меҳнатга деярли барҳам берганини тасдиқлаган.

Шунингдек, мазкур хабарда Германия Ташқи ишлар вазирлиги, Федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси экспертлари гуруҳи Ўзбекистон эришган натижаларни ижобий баҳолагани ҳам қайд этилади. Ушбу ижобий баҳо 2006 йилдан буён давом этиб келаётган ўзбек пахтаси экспорти бойкотини енгиллаштиришга ҳам туртки бўлди.

Соҳа мутахассисларининг фикр билдиришича, Ўзбекистон тўқимачилик соҳасига қўшилган қийматни жорий этаётгани қувонарли ҳолдир. Сўнгги йилларда мамлакат пахтани ип-калава ҳамда тўқимачилик маҳсулоти сифатида экспорт қилмоқда, бу эса маҳсулотнинг хом ашё сифатидаги экспортини анча камайтиришга олиб келди. Энди 2020 йил апрель ойидан буён GSP+ бенефициар мақомини олган мамлакат сифатида Ўзбекистон ишлаб чиқараётган маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига божсиз олиб кириши мумкинлиги мамлакат учун янги истиқболларни очиб беради.

Ўз вақтида «Ўзтўқимачиликсаноат» раиси Илҳом Ҳайдаров Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари билан суҳбат чоғида бу масалаларга муносабат билдириб, қуйидаги фикрларини ўртоқлашган эди: “Муҳтарам Президентимиз бошчилигида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва нодавлат ташкилотлар фаолиятини кафолатлаш бўйича жуда муҳим қадамлар ташланди. Осон бўлмаса-да, ҳукумат пахтага давлат буюртмаси берилиши тизимидан воз кечди. Буларнинг барчаси миллий иқтисодиётнинг ўсишига кўмаклашиш, унга тўсқинлик қиладиган омилларни бартараф этиш учун амалга оширилди. Мавжуд камчиликларга чек қўйиш борасида амалга оширилган ишлар натижасини кўриб, “Cotton Campaign” ҳам шунга монанд равишдаги қарорларни қабул қилди. Сўнгги йилларда тўқимачилик саноатимизда амалга оширилган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан муносиб даражада ўз эътирофини топмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ҳам бизнинг бу соҳадаги ютуқларимизни юқори баҳоламоқда. Бу ҳам Янги Ўзбекистон танлаган йўлнинг нақадар тўғри эканини яна бир карра исботлайди”.

«Дунё» АА