Германиялик шифокорлар Бухорода
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси, Дюссельдорф ва Франкфурт-Майн университетлари клиникалари экспертларидан иборат бир гуруҳ германиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида Бухоро вилоятига келди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан олинган хабарга кўра, германиялик тиббиёт соҳаси олимлари коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнида бевосита қатнашади.
Мутахассислар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари иштирокидаги учрашувда иштирок этди. Меҳмонлар ўз кузатувлари ва таассуротлари ҳақида вилоятдаги ҳамкасблари билан ўртоқлашди. Улар вилоятда коронавирусга қарши кураш самарали ташкил этилганлигини эътироф этди.
Германиялик олимлар томонидан воҳада тақсимлаш маркази ташкил қилингани ва марказлашган кислород етиштириб берилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бу касаллик билан курашаётган беморларга қилинаётган ғамхўрликнинг дастлабки натижаси ҳисобланади.
Мутахассислар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида дори-дармонлар ва тиббиёт кийимлари ҳам етарли миқдорда борлигини айтиб ўтишди. Германиялик олимлар маҳаллий ҳамкасблари билан биргаликда оғир беморларни консультация қилиш, ўзаро тажриба алмашишга киришишди. Улар томонидан берилаётган зарурий тавсиялар бухоролик шифокорларга беморларни даволашда муҳим ҳисобланади.
ЎзА