Германиянинг «VDE» ассоциацияси Ўзбекистонда ваколатхонаси очилиши мумкин
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов Германиянинг электр, электрон ва ахборот технологиялари ассоциацияси — «Verband Deutscher Elektrotechniker» билан онлайн видеомулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокаралар аввалида Германия томонига Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқариш, сертификатлаштириш жараёнларини давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ва тизим фаолиятини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган вазифалар ва тақдим этилаётган имтиёзлар хусусида ахборот берилди.
Онлайн мулоқотда Ўзбекистонда электротехника саноати маҳсулотларини, шу жумладан кабель маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва назорат қилиш бўйича замонавий мажмуани биргаликда яратиш соҳасидаги ҳамкорликни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
«VDE» – халқаро стандарт ва сертификатлаш ҳамда синов тадқиқотларини ўтказишда Европадаги энг йирик технологик ташкилотлардан бири ҳисобланади. Қарийб 125 йилдан кўпроқ тарихга эга мазкур ташкилот илм-фан тармоғи, стандартлаштириш ва синовдан ўтказиш тизимини битта мақсад остида бирлаштириб туради. «VDE» белгиси остида бугун 50 дан ортиқ мамлакатда синов лабораториялари мавжуд.
Ўзаро мулоқот давомида «VDE» вакиллари билан Ўзбекистонда ушбу ташкилотнинг ваколатхонасини очиш ва бу орқали маҳаллий маҳсулотларни «VDE» сертификати остида халқаро бозорларга олиб чиқиш, синов лабораторияларини ташкил этиш, замонавий кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
/«Дунё» АА/.