Глобал инвестиция корпорацияси жорий йил охиригача Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича илк лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев “Cerberus” компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Активлари қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган глобал инвестиция корпорацияси коммуникациялар тармоғи, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларига тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтиришни режалаштирган.
Вице-президент Брайан Хук илк ҳамкорлик лойиҳалари жорий йилнинг охирига қадар бошланишини таъкидлади.
Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.