Гуанчжоуда Хитой билан савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси (Хитой) ташаббуси билан Гуандун импорт маҳсулотлари уюшмаси, мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси, Экспортчилар уюшмаси билан бирга “Жанубий Хитой провинциялари бозорига кириш ва экспорт шартномаларини имзолаш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда, мамлакатимизнинг 50 дан ортиқ экспортёрлари учун Хитой озиқ-овқат, мева-сабзавот, қуритилган мевалар, қандолат, вино маҳсулотлари бозори ҳолати, салоҳияти юзасидан Гуандун (Хитой) импорт маҳсулотлари уюшмаси (GDIFA) бош котиби ўринбосари Вэнси Тан тақдимот ўтказди.
Шунингдек, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилишда маҳсулотларга бўлган талаблар, рухсатномалар, маркетинг ва реклама йўналишлари тўғрисида иштирокчиларга тўлиқ маълумот берилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда Хитой бозори ҳажми кенгайиб бораётгани билан бирга, кўплаб рақобат мавжудлиги ва хитойлик харидорларнинг доимий эътиборини олиш ва маҳсулотлар экспорти бардавомлигини сақлаб туриш учун маҳсулот сифати билан бирга унинг қадоқланиши ва рекламасига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги билдирилди.
Хитой томони жорий йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Гуанчжоу шаҳрида “Food2China Expo and the Guangzhou International Food & Ingredient Fair” ўтказилишини ва ушбу халқаро кўргазмага Ўзбекистон компанияларини таклиф қилди. У шунингдек, бугунги тадбир иштирокчиларига 20 фоиз чегирма берилишини ҳам маълум қилди.
Шу билан бирга, тадбирда Хитой томони эътиборига мамлакатимиз экспорт салоҳияти ва инвестицион имкониятларини ўз ичига олган видео-тақдимот намойиш этилди.
Семинар-тренинг давомида маҳаллий корхоналаримиз ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар ҳамда GDIFA таркибидаги импортёрлар билан бевосита алоқа ўрнатиш ва жанубий Хитой ҳудудлари Гуандун, Фуцзянь, Гуанси, Хунан ва Хайнан провинциялари бозорларига кириш ва ўзаро манфаатли экспорт шартномалари миқдорини ошириш имконияти тўғрисида фойдали маълумотларга эга бўлдилар.
ГУАНЧЖОУ, 12 июнь. /«Дунё» АА/.