Гулбаҳор Саидғаниева: Конституция — эркинлик ва юксак масъулият
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллигини нишонлаш муносабати билан эълон қилинган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева жавоб йўллади.
—— Конституция Сиз учун нимани англатади?
——Конституция инсон ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб билиши учун асос, ишонч, бу хотиржамлик. Бу эркинлик ва юксак масъулият.
—— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?
—— Илгари тўлиқ билмаган бўлишим мумкин. Ҳозир эса ундаги ҳуқуқий нормаларни яхши биламан. Қолаверса, нафақат ўзим, балки сайловчиларим ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳам билишга масъулман.
Ҳаётимда ўз ҳуқуқимни талаб қилган ўринларим кўп бўлган. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш эса бугун энг муҳим масалалардан биридир.
——Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?
——Касбим бевосита инсон ҳуқуқ ва бурчлари ҳимояси билан боғлиқ. Сайловчиларимдан бўлган мурожаатларнинг аксарияти ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида бўлади. Ҳар бир мурожаатга тўғри жавоб бериш, уни тўғри йўналтириш, тўғри ечим излаш учун ҳам бир неча қонунни кўриб чиқишга тўғри келади.
——Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?
—— Албатта, Конституция куни мамлакатда расмий тадбирлар кенг нишонланади.
Конституция куни инсонлигим, ҳурлигим, эркинлигим байрамидир. Узоқ йиллар талабаларга маъруза ўқиганим учун касб фаолиятим билан боғлиқ ҳолда ушбу байрам мазмун-моҳиятини талқин этиш вазифам бўлиб келган. Лекин ҳар доим бу байрам қуруқ, ҳиссиз тадбир бўлмаслиги учун, ҳар бир қатнашчи Конституциянинг ҳар бир моддаси мазмунини қалбан ҳис қилишига ҳаракат қилганман.
Ҳар йилги байрамда ўзим ҳам бир янгилик кашф этаман.
Айнан бу йилги тадбирларда Конституциямизнинг қабул қилиниш жараёнларида комиссия аъзоси бўлган инсонлар — Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов ҳамда юридик фанлар доктори, профессор Ҳалим Бобоев фикрларини тинглаш катта завқ бағишлади.
«Дунё» АА