Гулистонда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Гулистон шаҳрида 12-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Комиссия Мангистау вилояти билан чегарадош бўлган Қорақалпоғистон таркибидаги участкаси учун давлатлараро чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни давом эттирди.
Комиссия йиғилиши давомида Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида бузилган чегара устунларини тиклаш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти билан чегараси бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари чегараларида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ўтказилди.
Музокаралар дўстона ва конструктив муҳитда ўтди.
/«Дунё» АА/.