Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарманинг МДҲга аъзо давлатлар вакиллари билан қўшма мажлиси бўлиб ўтди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарманинг МДҲга аъзо давлатлар вакиллари билан қўшма мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Гуманитар ҳамкорлик кенгаши ва Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғарманинг МДҲ га аъзо давлатлар вакиллари билан қўшма мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон давлатларининг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро бошқарув раислари ҳамда маданият вазирлари иштирок этди.

Видеоконференцияда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков, ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Тўйчиев ҳамда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов иштирок этди.

Видеоконференцияда МДҲ га аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокамаси жараёнида Ўзбекистон томони таклиф қилган лойиҳа барча иштирокчи давлатлар вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, агентлик ҳамда "Мир" телерадиокомпанияси ҳамкорлигида "Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлиги" тўғрисида 50 дақиқали ҳужжатли фильм олиниши юзасидан келишувлар имзоланган, унинг бошланғич концепцияси шакллантирилган.

Фильм юзасидан конференция иштирокчилари ўз таклифларини билдирди, мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

Мулоқот чоғида МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси кўмаги билан амалга оширилаётган чора-тадбирлар (лойиҳалар) сxемаси режасининг 2020 йилда тасдиқланиши каби масалалар муҳокама қилинди.

UzA