Гви Йеоп Сон: Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари эътирофга лойиқ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева кеча мамлакатимизга ташриф буюрган БМТнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича тараққиётни мувофиқлаштириш бюросининг минтақавий директори Гви Йеоп Сон хоним билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва истиқболларини муҳокама қилдилар, ривожланишнинг кўплаб соҳаларидаги, шу жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишдаги конструктив ҳамкорликни юқори баҳоладилар.
Сенат раиси меҳмонни юртимизга ташрифи билан самимий қутлар экан, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва натижалар билан яқиндан таништирди.
Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича парламент назорати механизмининг ижобий амалиёти йўлга қўйилгани, 16 та йўналиш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда миллий қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, институционал асосларни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, Гви Йеоп Сон хоним самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг саъйи-ҳаракатларини эътироф этди.
Конструктив ва амалий руҳда кечган мулоқотда хавфсизлик, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, шунингдек, тинчликни мустаҳкамлаш борасидаги глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
«Дунё» АА