ХАЭА Бошқарувчилар кенгашида Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалаларига оид ҳисобот тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари Венада Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.
Кун тартибидан агентлик бош директорининг ядро ва радиациявий хавфсизлик соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, Агентликнинг ядро фани, технологиялари ва қўлланилиши билан боғлиқ фаолиятини кучайтириш, шунингдек, ташкилот фаолиятининг бошқа муҳим масалалари муҳокамаси ўрин олган.
Бошқарув кенгаши йиғилишининг биринчи кунида тузилма бош директорининг «Ядро ва радиациявий хавфсизлик» мавзусидаги маърузаси муҳокамаси доирасида Ўзбекистоннинг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев маъруза қилди.
Дипломат ўз нутқида сўнгги йилларда ХАЭА билан яқин ҳамкорликда эришилган ижобий натижаларни қайд этилди. Агентлик шафелигида ўндан ортиқ халқаро эксперт миссиялари, жумладан, тадқиқот реакторларини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишни баҳолаш (OMARR), Саратон касаллигига қарши кураш бўйича миллий дастурни баҳолаш бўйича интеграциялашган миссия (imPACT), Ядро инфратузилмасини ҳар томонлама кўриб чиқиш (INIR) ва бошқа миссиялар амалга оширилгани алоҳида таъкидланди. Миссиялар Ўзбекистоннинг очиқлиги ва муҳокама қилинган масалаларда ХАЭА билан фаол ҳамкорлик қилиш истагини тасдиқлади. Халқаро экспертларнинг маърузаларида ядро ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасида муваффақиятли фаолият олиб борилаётгани, мамлакатнинг назорат қилувчи органини мустаҳкамлаш ва республиканинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича режалар изчил амалга оширилаётгани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Бошқарув кенгаши йиллик Бош конференция билан бир қаторда ХАЭАнинг иккита бошқарув органидан бири ҳисобланади. Кенгаш ўз мажлисларида, жумладан, бош директорнинг Агентлик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларини кўриб чиқади ва уларни Бош конференцияга тасдиқлаш учун тавсия қилади.
ХАЭА Бошқарувчилар кенгаши йиғилишлари муҳим аҳамиятга эга. Чунки, уларда Агентлик ҳаётининг энг долзарб муаммолари муҳокама қилинади. Мазкур йиғилишларда Кенгаш аъзоларидан ташқари ХАЭАга аъзо деярли барча давлатлар вакиллари иштирок этади.
ВЕНА, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/.