Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Халқаро фуқаро мудофааси ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонга келади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Халқаро фуқаро мудофааси ташкилоти Бош котиби Ўзбекистонга келади

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов Халқаро фуқаро мудофааси ташкилоти (ХФМТ) бош котиби Мариату Нжупуо Яп билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро фуқаро мудофааси ташкилоти ҳукуматлараро тузилма бўлиб, унинг ташкил топганига жорий йил октябрь ойида 90 йил тўлди. Ташкилот давлатларга аҳолини табиий ва антропоген офатлардан ҳимоя қилиш ва ёрдам кўрсатиш, шунингдек, мол-мулк ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тузилмаларни яратишда кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ушбу тузилмалар одатда фуқаро ҳимояси, фуқаро мудофааси, фуқаро хавфсизлиги номлари билан таниш бўлиб, уларнинг барчаси фавқулодда вазиятларни бошқариш билан шуғулланади.

ХФМТ давлатлар томонидан яратилган миллий тузилмаларни бирлаштириб, улар ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришга хизмат қилади. Ташкилот бош қароргоҳи Женевада жойлашган. Ўзбекистон 2014 йилдан буён ушбу ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ХФМТ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор масалалари муҳокама қилинди.

Бош котиб ташкилот Ўзбекистонни тўлақонли аъзо давлатлар сафида кўришдан манфаатдор. Унинг сўзларига кўра, бу фуқаро муҳофазаси, авариялар, фалокатлар ва табиий офатлар натижасида юзага келадиган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш имкониятини беради. «Махсус табиий-иқлим шароитида фаолият юритадиган ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг касб маҳорати ва тажрибаси ХФМТга аъзо ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам фойдали бўлади», - деди у.

Бундан ташқари, бош котиб Ўзбекистоннинг ХФМТга тўлақонли аъзо бўлиши аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича халқаро кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга, ташкилот ва унга аъзо давлатлардан Ўзбекистоннинг тегишли тузилмаларини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш учун молиявий ҳамда техник ёрдам жалб этиш, миллий мутахассисларнинг ХФМТнинг ихтисослаштирилган ўқув тадбирларида иштирок этишига хизмат қилишини таъкидлади.

Мариату Нжупуо Яп жорий йил 12-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ташкил этилаётган Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар халқаро спорт федерациясининг 22-конференциясида қатнашиш учун Тошкентга келади.

Мариату Нжупуо Яп “Дунё” АА мухбирига Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини сўзлаб берди.

Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар халқаро спорт федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган анжуманга таклиф учун миннатдорлик билдираман, - деди у. - Ушбу ташриф мамлакатнинг тегишли идоралари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун қулай имконият бўлади. Ўзбекистон Халқаро фуқаро мудофааси ташкилотида кузатувчи давлат мақомига эга. Умид қиламизки, яқин истиқболда мамлакат ХФМТнинг тўлақонли аъзосига айланади ва фуқаролик мудофааси соҳасидаги энг илғор амалиётларни хорижий давлатлар, хусусан, Африка қитъаси мамлакатлари билан баҳам кўради. Чунки Африка қитъаси давлатлари ташкилот аъзоларининг катта қисмини ташкил қилади. Ҳозирги кунда ХФМТга аъзо 60 та давлатдан 28 таси ушбу қитъа мамлакатлари ҳисобланади.

Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро тадбир ҳам ташкилий, ҳам мазмунан юксак даражада уюштирилишига, Ўзбекистондек ажойиб мамлакатга сафарим самарали бўлишига умид қиламан.

«Дунё» АА