Халқ ишончини қозониб сайланган депутатнинг юки оғир бўлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Халқ ишончини қозониб сайланган депутатнинг юки оғир бўлади. Чунки бунда халқ эътибори ва ишончига масъулият ва мажбурият бор. Сайловчилар ўзи сайлаган депутатга дардини айтиб, муаммоларининг ечими хусусида маслаҳат сўрайди.
Дунё миқёсида оладиган бўлсак, ҳар бир ривожланган ва иқтисодий-ижтимоий соҳада бой, аҳолисига ҳар қандай қулайликлар мавжуд давлатларда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ органлари фаолиятидан халқ рози бўлиб яшаб келмоқда. Қонун устуворлиги ва тартиб бор жойда албатта, ривожланиш бўлади.
Қонунчилик жозибадорлигини оширишдаги асосий бўғинлардан бири, бу - Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳисобланади. Шу ўринда, бу тизимда ҳам, айни дамда ёшларимизга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда ва ёшларга тенгдошлари номидан чиқиб, ёшларнинг ҳуқуқларини талаб этишдек масъулиятли ишларда ўзини синаб кўришга замин яратиб берилмоқда.
Шу мақсадда, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти ташкил этилиши ҳам юқоридаги гапимизни исботи бўлиб хизмат қилади.
Хабарингиз бор, бугунги кунда пандемия даврида карантин шароитида кўплаб ташкилотларда, хусусан, Олий таълим муассасаларида онлайн конференциялар, форумлар, учрашувлар ташкил этилмоқда. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти фаол талабалари ана шундай ташаббусларни илгари суриб, онлайн суҳбат уюштирди. Конференцияда депутат Расул Кушербаев иштирок этди. Дастлаб, иштирокчилар Зоом орқали рўйхатга олинди. Республика Олий таълим Кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умрзоқов «Ёшлар парламенти, қонунчиликда ёшларга оид ислоҳотлар» мавзусидаги онлайн суҳбатни очиб берди. Онлайн суҳбатда 400 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди ҳамда бир вақтнинг ўзида Файсбоок ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда кўплаб юртдошларимиз ҳам иштирок этишди.
Расул Кушербаев дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги иш жараёни билан ўртоқлашди.
Кейин, эса интерактив саволларга навбат берилди. Модераторлар томонидан талабаларнинг ва иштирокчиларнинг Ёшлар парламенти, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таълим тизимига доир саволлари берилди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
муҳандислари институти Матбуот хизмати
UzA