Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Халқаро бокс ассоциацияси рейтингида Ўзбекистон 2-ўринда қайд этилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Халқаро бокс ассоциацияси рейтингида Ўзбекистон 2-ўринда қайд этилди

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2022 йил якунлари бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

Ўзбекистон 135 та давлат орасида 37 минг 600 очко жамғарган ҳолда 2-ўриндан жой олди.

Ушбу натижага эришишда боксчиларимизнинг Халқаро бокс ассоциацияси тизимидаги жаҳон ва қитъа чемпионатлари, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва кўрсатган натижалари инобатга олинган. Масалан, IBA баҳолаш мезонларига биноан, қитъа чемпионатида олтин медалга мушарраф бўлган боксчилар 1200 очко жамғаришган бўлса, кумуш — 900, бронза соҳиблари 700 очкога эга бўлган.

Мамлакатимиз боксчилари ўтган йили катталар ўртасидаги қитъа чемпионатида 5 та олтин медалга эга бўлиб, эркаклар ўртасида умумжамоада 1-ўринга кўтарилди. Аммо боксчи қизларимизнинг бу борада Қозоғистон вакилларидан медаллар жамғаришда ортда қолиши умумий натижага таъсир кўрсатди. Мазкур рейтингнинг 3-поғонасини 36 минг 300 очко жамғарган Ҳиндистон боксчилари банд этди. Улардан кейинги қаторлар АҚШ, Туркия, Мексика вакилларига тегишли бўлди.

Шуни қайд этиш жоизки, ушбу рейтинг фақат катталар терма жамоаларининг натижалари асосида ишлаб чиқилган. Агарда турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларнинг жаҳон ва қитъа чемпионатларидаги натижалари ҳам умумий рейтингга қўшилганида, сўзсиз, Ўзбекистон бокс жамоаси ягона етакчига айланиши шубҳасиз эди.

Боиси мамлакатимиз ўсмир боксчилари қитъа ва жаҳон чемпионатларида, «Осиё болалари» ўйинларида ва бошқа халқаро турнирларда доимий тарзда етакчиликка эришиб келди. Худди шунингдек, ёшлар терма жамоаси ҳам 2022 йилги мусобақаларда муносиб муваффақиятларга сазовор бўлди. Жумладан, Испаниянинг Ла-Нусия шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг ёш боксчилари 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиққан ҳолда умумжамоада 1-ўринни эгаллашгани ортда қолган йил юртимиз чарм қўлқоп усталари учун том маънода муваффақиятли кечганлигини кўрсатади.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, 2021 йили Сербияда якунланган жаҳон чемпионатидан кейин IBA рейтингида АҚШ терма жамоаси етакчилик қилиб келаётган эди. Ҳамюртларимиз эса икки йил муқаддам кучли бешликда қайд этилганди. Бу сафар иккинчи ўриндамиз.

Жорий йил май ойида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати пойтахтимиз Тошкент мезбонлигида ўтишини назарда тутсак, Олимпия йилини юртимиз боксчилари IBA рейтинги етакчиси сифатида қаршилашига ишонгимиз келади.
«Дунё» АА