Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – "InnoWeek.Uz" онлайн шаклда ўтказилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган электрон платформада жорий йилнинг 3 – 8 ноябрь кунлари Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – "InnoWeek.Uz" онлайн шаклда ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир янги ички ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва янги технологиялар алмашинуви орқали мамлакат иқтисодиёти учун фойдали янги инвестиция имкониятларини жалб қилиш мақсадида ташкил қилинади.
«InnoWeek.Uz» – ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тўпланган салоҳият ва илмий-техник соҳадаги инновациялар ва инвестиция лойиҳалари соҳасидаги иш натижаларини намойиш этишга қаратилган тадбир. Ушбу тадбир маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар, инвесторлар билан янги истиқболли инновацион ишланмалар билан танишиш ва инвестицияларни янада жалб қилиш учун ноёб майдондир. Давлат илмий марказлари, илмий-тадқиқот институтлари, университетлар, саноат корхоналари ва технопарклар асосий экспонентлардир.
2020 йилда инновация ҳафталигида «Халқаро инновацион ярмарка», «Робототехника бўйича халқаро чемпионат», Осиё-Тинч Океани технологиялар трансфери маркази (ОТТТМ) билан ҳамкорликда «Минтақавий семинар» каби онлайн тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
“Innoweek” доирасида стартапларни амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторлар ва бизнес-кўмакчиларни жалб қилиш учун краудфандинг (оммавий/жамоат молиялаштириш) тизимининг ноёб платформаси бўлиши кутилаётган «Ишланмалар банки»ни ишга тушириш режалаштирилган.
“Дунё” АА