Халқаро конгресс марказида Қозоғистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар.
Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.
«Дунё» АА