Халқаро пресс-клубда сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга бағишланган «давра суҳбати» бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун соат 11.15 да “Тошкент Сити” Конгресс марказида Халқаро пресс-клубнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилигида сўз ва матбуот эркинлиги масалаларига ажратилган эътибор ҳамда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш жараёнига бағишланган “давра суҳбати” бошланди, деб воқеа жойидан хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Музаффар Комилов.
“Ўзбекистон 24” телеканалида жонли эфирда намойиш этилаётган тадбирда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари Миллий марказ директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Ҳелена Фрейзер, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон Мак-Грегор, сенаторлар, Қонунчилик палатаси депутатлари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган элчилар ва дипломатик корпуснинг бошқа вакиллари, экспертлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этмоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Конституцияси ҳамда қонунчилигида сўз ва матбуот эркинлиги масалаларига ажратилган эътибор, ахборот соҳасини демократлаштириш, ошкоралик, холислик, сўз эркинлиги ҳамда ахборот олишни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг жамиятдаги ролини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари таҳлил қилиниши кутилмоқда.
/«Дунё» АА/.