Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга 375 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Директорлар кенгаши коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 375 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги имтиёзли кредит маблағлари ажратишни маъқуллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармасига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Мазкур қарз маблағларидан фойдаланиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширилган харажатлар устидан мустақил аудит амалга оширади ҳамда аудит натижалари молия йили якунидан сўнг 6 ой мобайнида эълон қилиб борилади.
Маълумот учун, имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йиллик муддат билан (5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда) 125 миллион АҚШ долларига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси (Рапид Средит Фасилитй) ва 5 йиллик муддат билан (3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда) фоиз ставкаси йиллик 1,05 фоизга тенг бўлган 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тезкор молиялаштириш инструментини (Рапид Финансинг Инструмент) кўзга тутади.
UzA