Хитой компанияси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консуллигида «Guangzhou Chemical» компанияси бош директори Лин Се Чинг билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув давомида ушбу компания ва мамлакатимиз корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Хитой вакили икки давлат ўртасида ўрнатилган савдо алоқалари, мамлакатимизнинг жозибадор инвестиция муҳити, экспорт ва туризм салоҳияти билан батафсил таништирилди.
Хусусан, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун зарур хом ашё ва салоҳиятли ишчи кучи мавжудлиги таъкидланди.
Ўз навбатида, Лин Се Чинг Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан ўзаро алоқаларини ўрнатиш ва хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ўз бизнесини амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Музокаралар натиждасида «Guangzhou Chemical» компанияси вакилларининг апрель ойида Ўзбекистонга бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун: «Guangzhou Chemical Import and Export Co., Ltd» давлат корхонаси ҳисобланади. 1976 йилда ташкил этилган ушбу компания кимё маҳсулотлари импорти ва экспорти билан шуғулланади. Корхонанинг йиллик савдо айланмаси 150 миллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этади.
«Дунё» АА