Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Хитой коронавирусга қарши вакцинани синаш жараёнида Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Хитой коронавирусга қарши вакцинани синаш жараёнида Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов ва «Sinopharm Group» бошқаруви раиси Лю Цзинчжэнь ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Музокаралар жорий йил 7 май куни икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғида янги турдаги коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши биргаликда курашиш масалалари юзасидан эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ўтказилди.

«Sinopharm Group» раҳбари билан учрашув чоғида COVID-19 пандемияси шароитида фармацевтика соҳасида, доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш ва Ўзбекистон ҳудудида дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.

Лю Цзинчжэннинг билдиришича, ҳозирги пайтга қадар коронавирусдан ҳимоя қиладиган вакцина клиник синовларининг икки босқичи муваффақиятли ўтган. Бу «Хитой миллий биотехнология гуруҳи» (China National Biotec Group, CNBG) бўлинмаларидан бири - «Sinopharm Group» гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган инактивлаштирилган ва рекомбинант вакцинадир.

Мазкур вакцина инсон танасига юборилганидан кейин инактивлаштирилган таъсир қилиш муддати 2 йил ва ундан кўпроқ муддатни ташкил қилади. Бугунги кунда Хитой ҳудудида 50 мингдан кўпроқ одам ушбу вакцинани қабул қилгани маълум. Жорий йил июль ойида вакцинани оммавий равишда ишлаб чиқариш мақсадида Пекинда иккинчи йирик заводнинг қурилиши ниҳоясига етказилди. Натижада мамлакатнинг ушбу зарур маҳсулотнинг ишлаб чиқариш қуввати икки баробарга ошгани ҳолда йилига 200 миллион дозага етди. Биринчи завод Ухань шаҳрида қурилган эди.

Лю Цзинчжэннинг маълум қилишича, яқинда Хитой аҳолиси ўртасида клиник синовларнинг охирги, яъни учинчи босқичи бошланган. Бир пайтнинг ўзида синовлар коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича ҳамкорлик доирасида Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўтказилади. Унда 15 минг нафар одам иштирок этади. Шуни ҳисобга олиб, корпорация раҳбари Ўзбекистон ҳудудида ҳам ана шундай синовни ўтказишни таклиф қилди.

Музокаралар чоғида COVID-19 касаллиги билан кураш олиб боришда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва фармацевтика жабҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, «Sinopharm Group» компанияси 1998 йил ташкил этилган. Бугунги кунда мазкур гуруҳ Хитойдаги энг йирик фармацевтика компанияси ҳисобланади. Унинг тасарруфидаги 1 минг 400 та бўлимда 200 мингдан зиёд ходим фаолият кўрсатади. Компания вакцина тадқиқотлари ва унинг ишланмалари учун 140 миллион доллардан зиёд миқдорда маблағ ажратган.

Коронавирус келтириб чиқарадиган касалликларни даволаш учун «Sinopharm» 90 дан ортиқ турдаги дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаради, уларнинг ижобий самараси 94 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, корпорация ўзининг COVID-19 касаллигини аниқлайдиган тест тўпламларини ҳам ишлаб чиққан.

UzA