Хитой ОАВ: Ўзбекистон тарихда биринчи марта БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашига сайланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Хитойнинг оммабоп "Lookwe" "Psearcher" ва "Китай" нашрлари сайтларида Ўзбекистоннинг БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашига сайланганига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Нашрларда ёзилишича, 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йилларга мўлжалланган БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ECOSOС) аъзолари сайлови бўлиб ўтди.
Маълум қилинганидек, яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг 185 овозини тўплади ва ўз тарихида биринчи марта ECOSOСга уч йил муддатга сайланди.
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг БМТнинг ушбу муҳим органига сайлангани Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва БМТга аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолатдир.
"ECOSOС — БМТнинг асосий органи бўлиб, ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий фаолиятини мувофиқлаштиришга масъулдир. Кенгаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши — иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди. Унинг таркибига 54 мамлакат кириб, 3 йиллик муддатга сайланади", – дея таъкидлаган Хитой ОАВ.