Хитой ташқи ишлар вазири ШҲТ Бош котибига ташкилот ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўз миссиясини якунлаётган ШҲТ Бош котиби Владимир Норовни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашув аввалида Ван И Хитой ҳукумати номидан ШҲТ Бош котибига ташкилотни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Хитой ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг ШҲТ бош қароргоҳида уч йиллик фаолияти якунларини юқори баҳолаб, ташкилотни ривожлантириш ва Хитой-Ўзбекистон дўстлигини мустаҳкамлашда бундан кейин ҳам фаол қатнашишга умид билдирди.
Владимир Норов, ўз навбатида, ташкилот бош қароргоҳи раҳбари лавозимида ишлаган даврида ШҲТ Котибияти ишини қўллаб-қувватлагани ва қаратилган юксак эътибор учун Хитой ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз ташаккурини айтиб ўтди.
«Дунё» АА