Хитой ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари чегарадаги вазиятни ҳал қилишга келишиб олишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар чоршанба куни телефон орқали суҳбатлашиб чегарадаги мураккаб вазиятни адолат билан ҳал қилишга келишиб олишди, деб баёнот берди Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси.
Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари 15 июнда Ладакхдаги Гальван водийсида ўзаро отишма содир этган. Хитойлик ҳарбийларнинг таъкидлашича, Гальван дарёси ҳудудида ҳиндистонлик ҳарбийлар келишувни бузиб, амалдаги назорат чизиғини кесиб ўтган, атайдан тўқнашув келтириб чиқарган, натижада икки томондан ҳам ярадорлар ва қурбонлар бўлган.
Ўз навбатида, Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан тўқнашув хитойлик ҳарбийларнинг Гальван водийсида назорат чизиғига амал қилиш бўйича консенсусни ўзгартирмоқчи бўлишгани таъкидлади.
Хитой билан Ҳиндистон ўртасида Кашмир шимолида тоғли ҳудуддаги ернинг, шунингдек, Ҳиндистоннинг шимолий-шарқидаги Аруначал-Прадеш штатида қарийб 60 минг квадрат километр участканинг кимга қарашли экани бўйича азалдан ҳудудий келишмовчилик давом этиб келмоқда. Икки давлат ўртасидаги амалдаги назорат чизиғи Ладакх ҳудудидан ўтади. 1962 йил кузда ҳам ушбу келишмовчилик чегара урушига айланиб кетган эди. 1993 ва 1996 йилларда Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудудларда тинчликни сақлаш бўйича битим имзолашган.
UzA