Хитойда ўзбекистонлик хотин-қизлар иштирокида ўтказилган тадбир муҳим мавзуга бағишланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида жорий йил 24 октябрь куни юртимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ана шу мақсадга йўналтирилган ишлар доирасида дипломатия ваколатхонаси томонидан Хитой ҳудудида истиқомат қилаётган ватандош хотин-қизлар иштирокида “Ўзбекистонда аёллар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзусига бағишланган видеоконференция алоқаси воситасидаги давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Хитойнинг Аньхой, Гуандун, Хэбэй, Хэнань, Цзянси, Шэньси провинциялари, Гуанси-Чжуан ва Шинжон-Уйғур автоном туманлари ҳамда Тяньцзин шаҳрида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбир чоғида унинг иштирокчилари билан мамлакатимизнинг аёлларга оид давлат сиёсати, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган эътиборга молик ишлар ҳақидаги маълумотлар ўртоқлашилди. Шу ўринда юртимизда аёлларнинг барча соҳа ва тармоқлардаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани, республикамизда меҳнат билан банд аҳолининг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани, аёлларимиз орасида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, жумладан, ўнлаб сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, академиклар, профессорлар, Ўзбекистон халқ шоирлари, халқ ўқитувчилари, халқ артистлари, нодавлат ташкилотларнинг фаол вакиллари борлигига урғу берилди.
Тадбир чоғида юртимизда Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялардан давлат раҳбарлигига кўрсатилган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди. Шу ўринда бу йил бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида мамлакатнинг олий лавозими учун курашаётган аёл номзоднинг ҳам борлиги қайд этилди.
Давра суҳбати интиҳосида ўзбекистонлик ватандош хотин-қизлар бўлажак сайловда фаол иштирок этиш ва ўзлари муносиб кўрган номзодни ёқлаб овоз беришга чақирилди, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.
/«Дунё» АА/.