Хитойдаги етакчи нашрлардан бири - «Lookwe» журналининг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига бағишланган махсус сони чоп этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойдаги етакчи босма нашрларидан бири - «Lookwe» журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Нашрда Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 май кунлари Хитойга амалга оширган давлат ташрифи ва Сиань шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Хитой» саммитидаги иштирокига бағишланган мақолалар инглиз ва хитой тилларида чоп этилган.
Шунингдек, махсус сонда Ўзбекистон Президентининг «Марказий Осиё – Хитой» саммитидаги нутқининг тўлиқ матни муштарийлар эътиборига ҳавола қилинди.
Ушбу сонда босилган мақолаларда Ўзбекистон–Хитой кўп қиррали ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари қаламга олинган.
Бундан ташқари, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилган.
Алоҳида мақолалар хитойлик ўқувчиларни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Конституциявий референдум якунлари ва бўлажак Президент сайлови билан таништиради.
«Lookwe» журнали Хитойнинг вазирлик ва идоралари, ушбу мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, йирик фирма ва компаниялар, таҳлилий ва илмий марказлар ўртасида кенг тарқатилади.
ПЕКИН, 6 июль. /«Дунё» АА/.