Хитойдаги ватандош: Янгиланажак Конституция лойиҳаси Ўзбекистон аҳолисининг барча қатламлари томонидан кенг қўллаб-қувватланишига аминман
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилажак референдум юзасидан Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги Guangzhou KRT trading Co.,Ltd компанияси бош менежери Андрей Ермишин “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини баён этди:
Мен кўп йиллардан буён Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида яшаб, ижод қиламан. Шунга қарамасдан Ватаним - Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида рўй берадиган барча янгилик ва ўзгаришларни мунтазам кузатиб келаман.
Илм-фан, техника ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши билан одамларнинг турмуш даражаси муттасил ўсмоқда ва уларнинг эҳтиёжлари ҳам ўзгариб бормоқда. Конституция фуқаролар ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий нормаларини белгилайдиган асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Аҳолининг турмуш даражаси ва ўзгарувчан эҳтиёжлари билан Конституция ҳам ривожланиши керак, шунинг учун мен Конституциямизга зарур ўзгартиришлар киритиш ва референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлайман.
Лойиҳадаги кўпгина ўзгаришлар ижтимоий соҳага, жумладан, аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишга таъсир қилиши мени қувонтирди, албатта. Ишончим комилки, янгиланажак Конституция лойиҳаси Ўзбекистон аҳолисининг барча қатламлари томонидан кенг қўллаб-қувватланади.
30 апрель куни Гуанчжоудаги Бош консулликда ташкил этиладиган сайлов участкасида ўзимнинг фуқаролик бурчимни адо этаман.
ГУАНЧЖОУ, 13 апрель. /”Дунё” АА/.