Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Хитойдан муносабат: Пекин ва Тошкент кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун қатъий йўлни тасдиқлади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Хитойдан муносабат: Пекин ва Тошкент кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун қатъий йўлни тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга амалга оширган ташрифи Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва эксперт доиралари ўртасида катта акс-садо бермоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасида 5 февраль куни бўлиб ўтган икки томонлама музокаралар ХХР ОАВда алоҳида қизиқиш уйғотди.

«Синьхуа» АА хабарига кўра, икки давлат раҳбарларининг учрашуви чоғида сўнгги 30 йил ичида Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Хитой ва Ўзбекистон тенглик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаат тамойилларига амал қилади. Томонлар сиёсий ўзаро ишончни мустаҳкамлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашмоқда.

«Жэньминь Жибао» газетасининг сайтида эълон қилинган мақолада давлат раҳбарлари ўртасидаги Ўзбекистон ва Хитой халқлари манфаатлари йўлида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича келишувга алоҳида эътибор қаратилган, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидлангани маълум қилинган.

«China Daily» электрон нашри, ўз навбатида, Хитой раҳбарининг Ўзбекистон билан барқарор ривожланиш соҳасида яқин ҳамкорликка тайёр экани тўғрисидаги баёнотини эълон қилди. Томонлар саноат, қайта тикланадиган энергия манбалари, COVID-19 пандемиясига қарши курашиш ва камбағалликни қисқартириш соҳаларида келгусида ҳамкорликни давом эттириши урғуланган.

«Global Times» газетаси муштарийлар эътиборини Хитойнинг Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё билан транспорт-коммуникация алоқаларини янада кенгайтириш имкониятларига қаратди. Икки давлат раҳбарлари ШҲТ ва «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Хитой экспертлари, ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар самимий руҳда ўтганини қайд этмоқда. Мутахассислар бу икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги алоҳида ишонч ва дўстона муносабатлардан далолат беради, деб фикр билдирмоқда.

Хусусан, ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий ривожланиш марказининг Евроосиё ижтимоий тараққиёт институти эксперти Сюй Тао Ўзбекистон Президенти қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштироки доирасида Хитой Раиси билан тарихий воқеалар, жумладан, дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигини нишонлаш арафасида музокаралар ўтказганини таъкидлаган.

Экспертнинг сўзларига кўра, бу Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий ўзаро ишонч ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг юксак даражасидан далолат беради. Икки давлат раҳбарлари ўзаро кун тартибининг асосий масалалари бўйича «соатларни тўғрилаб олдилар» ва келгуси йилларда кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларини тасдиқладилар. Шунингдек, икки мамлакатнинг ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Раис Си Цзиньпин икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг ривожланиш динамикасини ижобий баҳоладилар. Сўнгги бир неча йил ичида Хитой етакчи савдо-иқтисодий шерик давлат ва ўзбек товарлари учун йирик экспорт бозори мақомини сақлаб қолди. Қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, молия, логистика, саноат парклари каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда.

Сюй Тао тарихан Буюк ипак йўли билан боғланган Ўзбекистон ва Хитой транспорт алоқаси соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта истиқболга эга эканини алоҳида таъкидлади. Шу муносабат билан, барқарор транспорт соҳасида Глобал инновациялар ва билимлар марказини яратиш ташаббуси доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, «ақлли транспорт», «ақлли логистика», «яшил» йўлаклар соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш икки давлат манфаатларига тўла жавоб беради.

Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти бош илмий ходими Су Чан ҳам Пекинда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой олий даражадаги музокаралари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Раис Си Цзиньпин ўртасидаги учрашувда давлатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўли қатъий қўллаб-қувватланаётгани ҳақида сўз борди.

Эксперт сўнгги йилларда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги, динамик характерга эга бўлганини қайд этди. COVID-19 пандемиясига қарамай, мамлакатларимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ўзаро ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида изчил ривожланишни таъминлашга муваффақ бўлди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш, эмлаш, соғлиқни сақлаш ва камбағалликни қисқартириш каби йўналишларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Пекин Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали алоқаларни кенгайтириш, транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларини юксак қадрлайди.

Умуман олганда, хитойлик экспертларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Раис Си Цзиньпин ўртасидаги музокаралар Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганининг яна бир ёрқин исботи бўлди. Хитой ва Ўзбекистон фаол сиёсий мулоқотни ривожлантириш, амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтаришда давом этади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи арафасида Хитойнинг қатор етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан батафсил ахборот ва таҳлилий материаллар чоп этилди. Хусусан, «CCTV» ва «CGTN» миллий телеканаллари Ўзбекистон-Хитой дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги, икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига бағишланган махсус видеорепортажларни хитой ва инглиз тилларида эфирга узатди.

Мамлакатимизда сўнгги беш йил ичида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий якунлари ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Хитой ОАВ томонидан Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасидаги долзарб масалаларга ҳам муносабат билдирилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегациянинг ташрифи тафсилотларини фаол ёритган оммавий ахборот воситалари орасида нуфузли «Жэньминь Жибао», «Гуанмин Жибао», «China Daily», «Global Times» газеталари, «Beijing Review», «Silk Road Review», «Belt and Road Outlook» ва «Psearcher» журналлари бор эди.

«Жэнминь Жибао» ва «Гуанмин Жибао» газеталарида мамлакатимиз жадал ривожланишининг замонавий жараёнлари ва Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ҳақидаги мақолалар чоп этилди. «Global Times» нашри Ўзбекистонга икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг муваффақиятлари ва истиқболларини очиб берадиган туркум материаллар жойлаштирди.

«Beijing Review» журналида «Uzbekistan Special» махсус рукни остида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг амалий соҳалардаги улкан салоҳиятини очиб берувчи мақолалар босилди. Нашр янги Ўзбекистоннинг устувор тараққиёт йўналишларига, мамлакатимизнинг ташқи сиёсати ва ШҲТ доирасидаги раислигига алоҳида эътибор қаратди.

«Psearcher» журналининг «Development Strategy of New Uzbekistan» деб номланган махсус сони чоп этилди. Ундан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, мамлакатнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик имкониятлари, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ранг-баранг хабар-мақолалар ўрин олди.

«Дунё» АА