Хитойдан муносабат: Тарихий ва маданий муштараклик Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида тажриба алмашиш учун мустаҳкам замин яратмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойнинг "Travel&Leisure" сайёҳлик журнали бош муҳаррири Ян Цзепин "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4-5 февраль кунлари Малайзияга буюрган расмий ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:
– Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Малайзия халқлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ришталари умумий дин, урф-одат ва маданий қадриятларнинг ўхшашлигига асосланади.
Мақсад ва вазифаларнинг ўхшашлиги ва амалга оширилаётган "Ўзбекистон – 2030" ва "Малайзия Мадани" стратегик ривожланиш ва модернизация дастурлари икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада самарали қилиши, шубҳасиз.
Ўзбекистон-Малайзия маданий-гуманитар алоқалари икки халқнинг анъаналари, урф-одатлари ва маънавий қадриятларини бирлаштирган ўзига хос кўприкдир. Ўзаро ҳурмат ва маданий-маънавий меросни асраб-авайлаш истагига асосланган бу ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим элементига айланиб бормоқда.
Тарихий-маданий муштараклик таълим, санъат, илм-фан, туризм каби соҳаларда тажриба алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантириш учун самарали замин яратмоқда.
Олий даражада ўтказилган учрашувларда икки давлат етакчилари маданий-гуманитар алмашинувни янада фаоллаштириш тарафдори эканликларини тасдиқладилар. Хусусан, 2025 йилда Ўзбекистон ва Малайзияда ўзаро маданият ҳафталиклари ўтказилади.
Малайзия вакиллари ҳам Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро маданий, мусиқий, спорт ва маърифий тадбирларнинг анъанавий иштирокчилари ҳисобланади. Ўз навбатида, Ўзбекистон санъат усталари Малайзияда гастрол сафарларида бўлиб, миллий мусиқа ва рақс санъатининг бойлигини намойиш этмоқда.
Мен Ўзбекистон Президентининг Малайзияга бу галги ташрифи икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлашда навбатдаги босқични бошлаб берганига тўлиқ ишонаман.